1.Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

2.Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

-пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, жаҳон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу орқали жамиятнинг иқтисодий самарадорлигини кучайтириш ва фойда олиш;

-пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;

-тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни белгиланган режа-топшириқларга мувофиқ ўз вақтида қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта махсулотларини истеъмолчиларига етказиб бериш;

-пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаш;

-пул маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда хисоб - китоб қилиш;

-пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг колдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

-халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бозор механизмини ривожлантириш;

-жамиятни техник жиҳатдан жиҳозлаш, замонавийлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, жамиятни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;

-жамият иқтисодий, молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, инвестицион портфелдан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаси учун қулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;

-Ўзбекистон Республикаси пахтани қайта ишлаш саноатининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш;

-белгиланган тартибда инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;

-Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда мол-мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш, ижарага олиш.

-ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;

-қишлоқ хўжалик, жумладан чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш.

3.Жамият Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга ҳақли.

4.Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари жамият томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

5.Мазкур Уставда кўрсатилган ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун жамият инвестицион ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ман этилмаган фаолиятларнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.

6.Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.

 



Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay