Пахта комплекси Республика иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мустақиллик йилларида Ҳукумат томонидан пахта саноатида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатни ривожлантириш ва уни бозор иқтисодиётига ўтишининг муҳим элементларидан бири бўлди.

Пахта маҳсулотларини катта ҳажмларда ишлаб чиқариш ҳисобига, уни ишлаб чиқариш бўйича олтинчи ва экспорти бўйича бешинчи ўринни эгаллаб Ўзбекистон жаҳон пахта индустриясининг етакчи иштирокчисига айланди.

Ўзбекистон Республикаси пахта комплексини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли Қарорига биноан ташкил этилган ”Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясига юкланган. Холдинг компанияси таркибига "Ўзпахтасаноат” АЖ, "Ўзпахтаэкспорт” АЖ, "Ўзпахтаёғ” АЖ ва "Пахтасаноат илмий маркази” АЖ киритилган.

"Ўзпахтасаноат” АЖ таркиби пахта хом ашёсини тайёрлаш ва дастлабки қайта ишлаш, пахта толаси, линт, техник ва уруғлик чигит ишлаб чиқарувчи 98 та пахта тозалаш корхонасини бирлаштирган 13 та ҳудудий филиалларидан ташкил топган.

"Ўзпахтаэкспорт” АЖ пахта толаси ва линтини экспортга ҳамда ички истеъмолчиларга етказиб берадиган 22 та пахта терминаллари фаолиятига раҳбарлик қилади.

"Ўзпахтаёғ” АЖ техник чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғини, кенг спектрдаги ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 23 та ёғ-мой корхонасини бирлаштиради.

"Пахтасаноат илмий маркази” АЖ пахта ва ёғ-мой саноатининг янги техника ва технологияларини ишлаб чиқариш, стандарт ва мейъёрий хужжатларини тайёрлаш, соҳа мутахассислари малакаларини ошириш бўйича соҳанинг илмий ва методик маркази ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида республика рахбарияти ва хукумати томонидан пахта комплексини ривожлантирилишига кенг кўламли кўмак бериб келинди. Пахтани нав таркибини яхшилаш, унинг янги эрта пишар, сифатли, юқори ҳосилдор, касалликка ва заракунандаларга чидамли навларини етиштириш, самарали нав алмашинуви учун элита материалларини тайёрлаш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Пахта саноати таркибида Ҳукумат томонидан муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Пахтани дастлабки қайта ишлаш ва уруғлик чигитни тайёрлаш технологияларини яхшиланиши, пахта хом ашёси ва толасини реализация қилиш механизмларининг такомиллаштирилиши ишлаб чиқарилаётган пахта толаси, линти ва чигити ассортиментини сезиларли даражада ошишига таъсир ўтказди. Ҳукумат томонидан 2007-2011 йилларда пахта саноатини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисидаги кенг кўламли дастури, пахта тозалаш соҳасининг техник ва иқтисодий мустаҳкамлаш имкониятини берди.

Истиқлол йилларида ёғ-мой саноатида кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ўтказилди. Истеъмол товарлари билан бозорни тўлдириш учун барча ҳудудларда ёғ-мой саноатини фаол ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш чоралари кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июндаги ПҚ-651-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ёғ-мой саноатини 2007-2011 йилларда модернизациялаш ва қайта техник жиҳозлаш дастури” доирасида корхоналарнинг техник-иқтисодий параметрларини яхшилаш чоралари амалга оширилди.

Дастурнинг бажарилиши давомида пахта ёғининг сифати (жаҳон стандарларигача) 5 қизил бирликкача қатъийлашуви ва қадоқланган ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни 3,3 бараварга, ҳидсизлантирилган ёғни 6 бараварга оширилиши билан яхшиланди. Маргарин ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, майонез 30 бараварга кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқарилаётган пахта ёғининг сифатини яхшилашни янада рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сонли Қарори ижроси доирасида техник чигитни навлар бўйича қабул қилишни дифференциялаштирилган тизими жорий этилди. Бу қайта ишлашга тушаётган техник чигит сифатини яхшиланишига ва ёғ чиқиш миқдорини ошишига олиб келди.

Ўтган йиллар давомида тола сифатини баҳолаш тизимида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек "Сифат” маркази томонидан мамлакат раҳбарияти кўмагида, пахта толасини классификациялаш, синов услублари миллий тизимини модернизациялаш ҳамда ривожлантириш ва жаҳон амалиётида НVI тизимида қабул қилинган параметрларда аниқлашга ўтиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Пахта толаси ва линтини сотиш бўйича сезиларли юксалишларга эришилди. Кенг маркетинг, молиялаштиришни муқобил механизмларини танлаш, ўзбек пахта толасининг географиясини кенгайтириш, республикани жаҳон бозоридаги экспорт стратегиясини ажратиб турадиган хусусиятларига айланди.

Ўзбекистонда толани реализация қилишнинг режаланган ва иқтисодий қиёсланган сиёсатини юритиш имкониятини берадиган терминалларни ташкил этилиши толани транспортировка қилиш ва маркетинги самарасини оширишнинг муҳим йўналиши бўлди.

Тўлик юклаб олиш: konsepsiya.doc [1,73 Mb] (Юклашлар сони: 0)



Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay