Жамиятнинг молия-хўжалик ҳолатини ва уни ривожлантириш динамикасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, жамият фаолияти тўғрисидаги ахборот тусидаги таҳлилий шарҳлар

 

 

1. Мазкур Концепциянинг мақсади республиканинг пахта ва ёғ-мой саноатини 2020 йилгача бўлган даврда асосий ривожлантиришининг ягона сиёсати стратегиясини аниқлашдан иборат.

Пахта ва ёғ-мой саноатини ривожлантириш Концепциясининг асосий вазифалари қуйидагилар:

- иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва соҳаларини, экспортёрларини, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ва аҳоли талабларини қондириш учун мамлакатни иқтисодий ривожланиши манфаатида, пахта толасини, пахта линтини,

- техник ҳамда уруғлик чигитни ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш;

пахта ва ёғ-мой саноати корхоналарини модернизациялаш ва қайта техник жиҳозлаш, пахта маҳсулотлари, пахта ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сифатини оширишни таъминлайдиган замонавий самарали технологияларни ва илмий ишланмаларни жорий этиш;

- пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, сақлаш ва маҳсулотларни жаҳон стандартларига риоя қилган ҳолда экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш ва автоматлаштириш;

- ишлаб чиқариш барқарор ҳажмларини сақлаш, ёғ-мой маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, унинг рақобатбардошлигини ташқи ва ички бозорларда оширилиши, соҳанинг экспорт салоҳиятини кескин ўсишини таъминлаш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини камайтириш ва ишлаб чиқаришдан ҳоли харажатларни оптималлаштириш;

- пахта техникаси ва технологияларини жаҳон даражаларида ривожланишига эришиш учун ҳамкор илмий, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари ва машинасозлик корхоналари ҳаракатларини координациялаш ва салоҳиятларини бирлаштириш;

- соҳада янги иш жойларини яратиш, хавфсиз экологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек пахта соҳаси ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш;

- ҳамкор соҳалар учун, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес ривожи учун, материал техник базани шакллантириш.

2. Концепцияни амалга ошириш ва ривожланишнинг қуйидагилардан иборат бўлган асосий тамойиллари аниқланди:

- саноатнинг, таълимнинг, илмнинг бирлиги ва уларнинг соҳани ижтимоий- иқтисодий ривожланишига йўналтирилганлиги;

- молиявий ресурсларни Концепциянинг устувор йўналишларида жалб этилиши;

- пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш ҳамда ёғ-мой саноати тизимида рақобатбардош техника ва технологияларни яратиш ва жорий этиш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро сифат талабларига мувофиқлиги;

- пахтани дастлабки қайта ишлаш, ёғ хом ашёларини қайта ишлаш бўйича мазкур соҳада илмий тадқиқотларнинг илгарилаш суръатларини таъминловчи ва соҳавий муаммолар вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган етакчи илмий и таълим муассасаларини қўллаб қувватлаш;

- пахта соҳасида ва пахта маҳсулотлари реализацияси бозорида халқаро хамкорликни ривожлантириш;

тайёрланаётган мутахассисларда глобал фикрлашни, билимдонликни ва профессионализмни шакллантириш.

3. Белгиланган мақсадларга эришиш соҳадаги таркибий ўзгаришлар, харакатдаги корхоналарни техник янгиланиши ва модернизацияланиши, хорижий инвестицияларни жалб қилиниши билан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни бозор механизмлари билан йўлга қўйиш биланбоғлиқ масалаларни ҳал этилишини назарда тутади.

Концепцияни реализация қилишда мавжуд ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланилади, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.



Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay