Жамият томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар:

 

 

1.Хар йили мавсум бошланишидан олдин "Қизил Карвон” тадбири.

2.Йилнинг декабр-январ ойларида "Ёнғин хавсизлиги ойлигиг” тадбири.

 

«Хатирчи пахта тозалаш» АЖ ўтказилган махсус-тактик

ўқув машқи тўғрисида якуний маълумот.

 

Навоий вилояти хокими-Фукаро мухофазаси бошлиғининг 2018 йил январдаги «ахолини ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш бўйича» тўғрисидаги буйруғи хамда "Хатирчи пахтатозалаш”АЖнинг 2018 йил 17 январда-ги №12 сон ишлаб чиқариш буйруғи ижросини таъминлаш, яъни корхонада бажарилган тадбирлар ва ўкув машғулоти ўтказилган тадбирлар ва унинг якуний натижалари. Хатирчи пахта тозалаш АЖ да содир бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича объект фуқаро мухофазаси тузилмаларининг туман хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўкув машқи ўтказилди.

Махсус-тактик ўкув машқини ўтказиш бўйича хужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра махсус ўкув машқи 3 босқичда ўтказилди.

1-Босқич: Куч ва воситаларининг саф кўриги.

2-босқич: Шартли равишда содир бўлган фавқулодда ходисалар оқибатларини бартараф этишдаги амалий харакатлар.

3-босқич: якуний қисм

Махсус-тактик ўқув машқидан кўзланган мақсадлар:

1.«Хатирчи пахта тозалаш» АЖда «Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш режаси»нинг амалийлигини текшириш;

2.Рахбар таркиб ва ФМ тузилмалари шахсий таркибининг фуқаро мухофазаси тадбирларини бажаришдаги тажриба ва малакасини ошириш;

3.Объект рахбарияти ва туман фуқаро мухофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги харакатларини амалда текшириш ва мувофиқлаштириш.

Ўтказилган тадбирларга Хатирчи туман Фавқулодда вазиятлар давлат тизими (ФВДТ)нинг худудий қуйи тизимлари қуйидаги хизматларининг куч ва воситалари жалб қилинди:

«Хатирчи пахта тозалаш» АЖда 115 нафар ходим 5 та техника вилоят ФВБ КОдан 10 нафар ходим 2 та техника, туман ИИБдан 5 нафар ходим 1 та техника, туман ИИБ ЁХБдан 4 нафар ходим ва 1 техника, туман тиббиёт бирлашмасидан 5 та нафар ходим ва 1та махсус техника , газ хизматидан 4 нафар ходим ва 1 та техника, туман «Электртармоклари»дан 4 нафар ходим 1 та техника, туман алока бўлимидан 3 нафар ходим 1 та техника, туман ДСЭНМдан 3 нафар ходим ва 1 та техника Туман "Қизил ярим ой”жамиятидан 4 нафар ходим ва 1та техника жалб қилинди ,Тадбирда вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ «Хатирчи пахта тозалаш» МЧЖдан ва бошқа ташкилотлардан, жами 15 нафар ходим кузатувчи сифатида иштирок этди.

Жами: Махсус тактик ўкув машқига 100 нафар ходим ва 13 та техника жалб қилинди. Ўкув машқи рахбарияти томонидан «Хатирчи пахта тозалаш» АЖда фукаро мухофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларда харакат қилишга «Тайёр» деб бахоланди. Ўқув машқи давомида кузда тутилган асосий мақсадларга эришилди.


 




















Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay