Бремен пахта конференцияси

Германиянинг Бремен шаҳрида ўтказилган 33-Халқаро Бремен пахта конференциясида 44 та мамлакатдан 500 нафардан зиёд экспертлар иштирок этди.
Ҳар икки йилда ўтказиладиган Бремен халқаро пахта конференцияси пахтачилик соҳасидаги энг муҳим воқеалар сирасига киради. Мазкур йирик тадбирда бу йил "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Ўзбекистон номидан иштирок этди.
Конференцияда соҳадаги кўплаб масалалар, шу жумладан, селекция ва пахта уруғчилигининг янги йўналишлари, пахта толасининг сифатини ва унинг синови тизимларини ривожлантириш, пахта толасини турли соҳаларда қўллашнинг янги йўналишларидан фойдаланиш масалалари ва сунъий тола билан рақобат стратегиялари ҳам кўриб чиқилди.        
Анжуманда пахтачилик соҳасидаги етакчи мамлакатлар мутахассисларининг соҳанинг ривожланиш тенденциялари, пахтани йиғиш ва қайта ишлашнинг замонавий услублари борасидаги маърузалари тингланди. 
Тадбир доирасида "Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимидаги "Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти вакиллари ҳам Ўзбекистонда пахта етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш  соҳасига бағишланган маъруза билан чиқиш қилди. Маъруза давомида мамлакатимизда сифатли пахта толасини етиштириш, чуқур қайта ишлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги замонавий тенденциялар, илм-фан билан уйғунлаштирилган тажрибалар, жаҳон стандартларига мос  чора-тадбирлар, корхонларда қўлланилаётган замонавий услублар ва янги технологиялар хусусида ҳам маълумотлар берилди.      
Конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси Бремен пахта биржасига миллий пахта толасининг арбитраж тўпламини тақдим қилди ва экспертлар мазкур миллий пахта толасининг сифати ва ранги тиниқлигига юқори баҳо беришди. Ҳатто тола пахта етиштирувчи етакчи мамлакатлар маҳсулотларидан кўп жиҳатдан устун эканини тасдиқлашди. Шунингдек, ташкилотчилар муносиб иштирок, берилган зарурий маълумотлар учун чуқур миннатдорлик билдиришди.
Анжуман давомида Ўзбекистон делегацияси халқаро трейдерлар ва бошқа хорижий ҳамкорлар билан мулоқотлар ўтказди.   
 манба: http://uzpse.uz/

скачать dle 10.5фильмы бесплатно

Ўзбекистон тупроғининг ноёб унумдорлиги унинг мухим хусусияти бўлиб, бу хол республикани қудратли агросаноат салохиятига эга мамлакатга айлантириш имкониятини беради. Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи бозорида талаб катта бўлган махсулот - пахта толасининг асосийф ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчисидир. Республикада пахтани асосли қайта ишлаш йўли изчиллик билан олиб борилмоқда.

И.А.Каримов

  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay
  • Hawlett Package
  • Google Play
  • Linkedin
  • Google
  • Ebay